"Милан" 100 млн евролик футболчисини сақлаб қолишга уринмоқда, унга "Бавария" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда
24 мар 2024 11:31
Янгиликлар
"Милан" 100 млн евролик футболчисини сақлаб қолишга уринмоқда, унга "Бавария" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда
"Милан" Майк Меньян билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.
Томонлар оптимистик кайфиятда, аммо иш битим имзолашдан анча йироқда.
Дарвозабон айни дамда йилига 2,8 млн евро ишламоқда. "Россонери" маошни 5,5 млнга қадар кўтаришга тайёр, футболчининг ўзи эса камида 7 млн хоҳламоқда, айнан шунча пул жамоада энг кўп маошга эга Рафаэл Леау олади.
Меньянга ҳали ҳам "Бавария" ва "Челси" даъвогарлик қилмоқда. Олдинроқ хабар берилганидек, "Милан" дарвозабон учун 100 млн евро атрофида талаб қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар