Микель Артета сафга қайтди
20 сен 2013 18:11
Янгиликлар
Ярим ҳимоячи белидан олган жароҳат туфайли мавсум бошидаги бир нечта ўйинни ўтказиб юборганди. Бироқ ВВС берган хабарга кўра, футболчи тўлиқ соғайиб улгурган ва яқин кунлардан Англия чемпионати доирасида “Сток Сити”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин. Лекин афсуски клубнинг яна бир ўйинчиси Санти Касорла жароҳати сабабли бўлажак ўйинларда иштирок эта олмайди. Бундан ташқари “канонерлар” сафида Томаш Росицки, Яя Саного, Лукас Подольски, Алекс Окслейд-Чемберлен ва Абу Диаби даволанишмоқда.

Фикрлар