UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  2 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  3 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  1 01:11Холанд қайтди  0 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  12 00:01Европа лигаси ярим финалларидан онлайн ҳисоб  31 00:00Конференциялар лигаси ярим финалидан онлайн ҳисоб!  3 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  13 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  7 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  8

"Металлург"нинг хорижга илк учирмалари Янгиликлар

"Металлург"нинг хорижга илк учирмалари

Аввал хабар берганимиздек, “Металлург” футболчилари Чирчиқ шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини давом эттиришмоқда.
Футболчилар ҳар куни икки маҳал чигилёзди машқларидан ташқари тўп билан ишлаш борасидаги кўникмаларини ошириб боришяпти. Бунда таркибнинг иккига бўлинган ҳолда ўтказаётган ўйинлари қўл келяпти.

Кутилганидек, жамоа тўпурари Шаҳзодбек Нурматовнинг “Ал Риффа” билан шартнома имзолаши эҳтимоли юқори. Айнан шу мақсадда у Баҳрайнга учиб кетди. Жамоа плеймейкерларидан бири Суннатилла Мамадалиев эса Эрон клубида кўрикда бўлиб қайтганди. Аммо у легионерга айланмайдиганга ўхшайди. Мамадалиев айни пайтда Тошкент вилоятининг бошқа бир жамоаси “Олмалиқ” машғулотларида иштирок этаяпти.
Энг катта ўзгаришлар “Металлург”нинг ёшлар таркибида бўлиши кутилмоқда. Айни пайтда Февзи Давлетов ҳамда Одил Исабоевлар қўл остида Бекободда 35-40 нафар футболчилар машғулотларда қатнашишяпти. Кимларнинг таркибда олиб қолинишини вақт кўрсатади. Кейинги ҳафтадан ёшлар таркиби ҳам кўрик ўйинларини ўтказишга киришади. Дастлабки ўйин Олмалиқда маҳаллий клубнинг ёшларига қарши 16 январда бўлиши аниқланди. Асосий таркиб ва ёшларнинг бошқа учрашувлари ҳақида кейинроқ маълумот берамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика