UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  3 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  2 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  4 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  11 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  4 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1

“Металлург-вумен” тақдирланди Янгиликлар

“Металлург-вумен” тақдирланди

Теглар :  Металлург-W
2015 йилги мавсумни ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказган “Металлург-вумен” қизларини клуб раҳбарияти Ўзбекистон Конституцияси куни арафасида тақдирлаш маросимини ўтказди.

Қаторасига иккинчи мавсумда мамлакат чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб, вице-чемпионликка эришаётган, Ўзбекистон кубогини эса иккинчи мавсумдирки бегона қилмай келаётган бекободлик қизларга клуб муассислари – Ўзбекистон металлургия комбинати томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди. Анжуманда Ўзбекистон металлургия комбинати директорининг биринчи ўринбосари Айрат Ҳасанов сўзга чиқиб, “Металлург-вумен” жамоаси ташкил этилган кундан бошлаб завод ишчи-хизматчилари, барча Бекобод шаҳри аҳолисини чиройли ғалабалари билан хурсанд этиб келаётганлигини, жамоа ҳар йили олдига қўйилган вазифаларни шараф билан бажараётганлигини таъкидлади. Бу йилги мавсумда “Металлург-вумен” сермаҳсулликда Ўзбекистон чемпионатлари рекордини ўрнатганини, рақиблар дарвозасига 135 та гол киритганлигини мамнуният билан қайд этди. Жамоанинг бу ютуғида барча ўйинчилар, клуб раҳбарияти, мураббийларнинг хизматлари катта эканлигини эътироф этди. Ўз навбатида тўпурарлар рўйхатини бошқарган, миллий чемпионатларимиз тарихидаги энг юксак натижани қайд этган, рақиблар дарвозасига 66 та гол урган Людмила Карачикка эса махсус сертификат ва совға топширди.

Шунингдек сўзга чиққан Бекобод шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин қизлар қўмитаси раиси Шоира Абдураҳмонова, Ўзбекистон металлургия комбинати касаба уюшмалари қўмитаси раиси Илҳом Қурбоновлар ҳам “Металлург-вумен” қизларининг мамлактимиз аёллар футболини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси ҳақида тўлқинланиб гапиришди. Қизларнинг ютуқларига кўниккан мухлислар эндиликда улардан янги янги муваффақиятларни кутишаётганлигини, хусусан келгуси мавсумда мамлакат чемпиони бўлишларини тилашди. Тадбирга ташриф буюрган ФИФА йўрикчиси Моника Штаб Ўзбекистонда аёллар футболи тараққиётнинг тўғри йўлидан кетаётганлигини қайд этар экан, мамлакатнинг гранд жамоалари – “Севинч” ҳамда “Андижанка”га муносиб рақобат кўрсата оладиган жамоаларнинг кўпаётганлигидан хурсандлигини яширмади. “Металлург-вумен” қизларига халқаро майдонларда ҳам омад тилади.

Ўзбекистон Республикаси аёллар футболи ассоциацияси вице президенти Ирина Чен, мусобақаларни ўтказиш бош ҳаками Эльмира Ғуломова ҳамда ЎзАФА мутахассиси Алишер Файзиев "Металлург-вумен" футбол клуби раҳбариларига, жамоа бошлиғи ҳамда мураббийлар таркибига ва футболчи қизларга 2015 йилги мавсумнинг кумуш медалларини, иккинчи даражали дипломлар ҳамда Ўзбекистон кубогини топширишди.

Тақдирлаш маросими Бекобод шаҳар маданият уйи хонандаларининг дилтортар куй ва қўшиқлари, мафтункор рақслари билан янада файзли ўтди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика