"Металлург" собиқ футболчиларини ортга қайтаришда давом этяпти

Sherzod Nurmatov
6 янв 2022, 19:31
Клуб матбуот хизмати расман навбатдаги икки трансферни эълон қилди.

"Металлург" собиқ ўйинчиларини яна Бекободга қайтарди. Булар – ярим ҳимоячи Эргаш Исмоилов ҳамда ҳужумчи Шоҳназар Норбеков. 

Маълумот учун, Эргаш Исмоилов 2016 йилда бекободликлар шарафини ҳимоя қилган.

26 ёшли футболчи ўтган мавсумда “Сўғдиёна” таркибида 25 ўйин ўтказиб (834 дақиқа), 1 та сариқ карточка ишлаб олган.

Шоҳназар Норбеков эса 2011-2016 йиллар давомида "Металлург"да тўп тепган. 27 ёшли футболчи ўтган мавсумда 25 ўйинда 4 та гол урган ҳамда 2 та голга ассистентлик қилган. У жамоа билан 2 йиллик шартнома тузди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ сайтимиз орқали икки футболчининг трансфери ҳақида хабар берган эдик. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Металлург" клуби матбуот хизмати