UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  0 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  3 12:43"Бавария" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга тайёр  0 12:17Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"  3 11:42Хёйсен яқин соатларда "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади  17 11:1838 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди  0 10:51Анчелоттига Бразилия термасида кимлар ёрдам бериши маълум  2 10:20Педри “Барселона“ рекордини ўрнатди  10 09:53“Реал Мадрид“ ярим ҳимояни кучайтириш учун учта футболчи номзодини кўриб чиқмоқда  9 09:22Forbes. Дунёнинг энг сердаромад спортчилар рейтинги тузилди  6 08:54Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин  5 08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  21 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  25

“Металлург” назорат учрашувида ғалаба қозонди Янгиликлар

“Металлург” назорат учрашувида ғалаба қозонди

Теглар :  Металлург
Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси “Пахтакор” ёшлар таркибига қарши назорат учрашувини ўтказди.

Учрашув тақдирини ҳал этган ягона гол ўйиннинг 27-дақиқасида “Металлург” сардори Зоҳид Абдуллаев томонидан киритилди.

Бевосита учрашув тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, ўйин бекободликларнинг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Агар пойтахт вилояти вакиллари яратилган барча вазиятлардан унумли фойдаланишганида ҳисоб йирик кўриниш олган бўларди. Биргина Зоҳид Абдуллаевнинг ўзи рақиблар дарвозасини камида тўрт-беш марта ишғол этиши мумкин эди. Шунингдек, қулай вазиятлар Дониёр Исмоилов, Муҳаммаджон Султонов, Алишер Зиёвуддинов, Ихтиёр Тошпўлатовларда ҳам бўлди. Бир сўз билан айтганда бекободликларнинг тажриба борасида бир бош устунлиги сезилиб турди. Ўз навбатида ёш пахтакорчилардаги ғайрат-шижоат, сўнгги сонияларгача курашга чанқоқлик каби хислатларни ҳам таъкидлаб ўтган бўлардик.

“Металлург” навбатга кўрик учрашувини келгуси шанба куни “Оқтепа” жамоасига қарши ўтказади.

“Металлург” – “Пахтакор” (ёшлар) – 1:0. Қибрай. 6 январь 2018 йил. Назорат учрашуви.
Ҳакамлар: 
Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов.
Назоратчи: Раҳматилло Қоратоев.
“Металлург”: Никита Рибкин, Мирғиёс Сулаймонов, Аброр Хусинов, Сирожиддин Аллаев, Аброр Тошқўзиев, Жаҳонгир Абдумўминов, Аюбхон Нўъмонов, Ислом Исоқжонов, Алишер Зиёвуддинов, Ихтиёр Тошпўлатов, Зоҳид Абдуллаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Зафар Сафаев, Дониёр Исмоилов, Дилмурод Каримов, Муҳаммаджон Султонов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Алишер Мирзаев, Шахзод Шайманов, Худойшукур Сатторов, Дониёр Ҳошимов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика