UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  0 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  0 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  6 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   5 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  7 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  36

"Металлург" - "Бухоро" ўйинидан кейинги мураббийлар фикрлари Янгиликлар

"Металлург" - "Бухоро" ўйинидан кейинги мураббийлар фикрлари

"Металлург" - "Бухоро" ўйинидан сўнг иккала жамоа устозлари ўз фикрларини билдиришди.

 Жамшид Саидов, “Бухоро” ФК бош мураббийи: - “Бухоро” учун ортга чекинишга йўл йўқ. Биз ҳар битта ўйинимизга охирги учрашувимиз сингари майдонга тушаяпмиз ва майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашаяпмиз. Олдинги турда “Навбаҳор”га қарши учрашувда шогирдларим 7-8 та юз фоизлик голлик имкониятларни кўкка совуришганди. Бекободда ҳам ўйин қийин бўлишини билиб келгандик. Аммо бу ерда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланганлигимиз учун Яратганга шукур қиламан. Олий лигада жон сақлаб қолиш умиди яна ошди. Тўғри, барча масала Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши ўзаро ўйинда ҳал бўлиши кутилмоқда. Лекин бу футбол. Олдинда иккита ўйин турибди. Эҳтимол ҳаммаси бизнинг фойдамизга ўзгариб кетар. Буни жудаям ҳоҳлаган бўлардик.
 
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: Жамоамиз омадсизлик гирдобидан чиқиб кетолмаяпти. Ўтган турдаги аламли мағлубиятдан кейин бугун ўйинчиларнинг оёғига оғир тош боғлаб қўйилгандек ҳаракат қилишди. Учрашув бошидаёқ гол ўтказиб юборганлигимиз эса ишимизни янада оғирлаштирди. Катта куч сарфлаб, устунликни ўз томонимизга оғдириб олгандик. Ҳисобни тенглаштирдик ҳам. Лекин иккинчи таймда яна бир қатор яратилган имкониятлардан фойдалана олмадик. Оқибатда сен гол урмасанг, сенга уришади деган ибора яна ўз исботини топди. Ҳали яна иккита тур бор. Ҳеч бўлмаса ҳозирги мавқеимизни сақлаб қолиш учун курашишимиз лозим.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика