"Металлург" Анталияга етиб борди
15 фев 2014 23:52
Янгиликлар
"Металлург" Анталияга етиб борди
Бугун эрта тонг билан Туркия томон парвоз қилган Бекободнинг "Металлург" клуби Анталия шаҳрига етиб борди.
Қишки йиғиннинг бир қисмини хорижда ўтказишни мақсад қилган "Металлург" 15 февралдан - 1 мартгача Анталияда машғулотлар олиб боради. Анталия шаҳридаги "Атлантис" меҳмонхонасига жойлашган жамоа аъзолари эртадан машғулотларга киришадилар. Туркияга "Металлург" 25 нафар футболчи билан йўл олган. Ушбу йиғин давомида жамоа 4 та назорат учрашуви ўтказишни режалаштирмоқда.
Фикрлар