Местре: "Перес? Агар Неймар "Барселона"ни тарк этишни истамаса, демак кетмайди"

Aslanov Jasurbek
28 мар 2016, 17:12
"Барселона" раҳбарияти ва мураббийлар штаби "Реал" президенти Флорентино Переснинг Неймарни харид қилиш ғоясидан ҳавотирда эмас.

"Клуб жуда хотиржам ва Неймар ҳақида ҳам шундай деса бўлади. Бу борада футболчининг отаси ҳам гапириб ўтди. Неймарни бахтли кўряпман. У жуда катта ўсишга эришди. Перес Неймарнинг "Барселона"га ўтишидан олдин ҳам уни харид қилишга уринган. Ҳужум чизиғимиз жаҳондаги энг зўри ҳисобланади. Агар футболчи "Барселона"ни тарк этишни истамаса, демак кетмайди" - дейди "Барселона" вице-президенти Местре.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›