Мессининг отаси француз клуби билан алоқага киришган

11 ноя 2020, 23:23
"Барселона" форварди Лионель Месси ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

ESPN хабарига кўра, Леонинг отаси ва агенти Хорхе Месси ПСЖ вакиллари билан боғланган. Француз клуби январда аргентиналик ўйинчи билан музокараларни бошламоқчи. 

33 ёшли Мессининг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Аввалроқ у "Барселона"дан кетиш истагини билдирган эди.

Месси "Барселона" билан шартномасини узайтирмайди 

Ўхшаш янгиликлар


Сўнгги янгиликлар

Барча ›