Мессининг акаси 2,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Aslanov Jasurbek
17 авг 2018, 15:42
"Барселона" ҳужумчиси ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг акаси Матиас 2,5 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Футболчининг акаси ноқонуний равишда қурол сақлагани туфайли шундай жазо тайинланди.

Адвокатлар Матиас ҳар ой 8 соат маҳаллий футбол мактабларидан бирида ишлаши борасида келишиб олишди.

Матиас Месси иши ўтган йилнинг ноябрь ойида очилган эди. Футболчининг акаси ўз яхтасида аварияга учраганидан сўнг, полиция сув транспортида қурол топиб олган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Ole