"Мессини тўхтатиш осон бўлмади" — Депай
10 дек 2022 14:26
Янгиликлар
"Мессини тўхтатиш осон бўлмади" — Депай
"Биз қийин ўйин бўлишини кутгандик, аммо бу ҳақиқий жанг бўлиб чиқди. 0:2 ҳисобида ютқазаётгандик, лекин ўзимизга бўлган ишончни йўқотмадик. Кўрганингиздек, мувозанатни тиклай олдик. Албатта, пенальтилар сериясида ютқазганимиздан хафамиз. Лекин биласизки, пенальти сериясисиз ҳам ҳаммаси тугаши мумкин эди.
Айтиш мумкинки, Месси дунёнинг энг яхши футболчиси. Бугун уни тўхтатиш осон бўлмади. Бироқ жамоамиз яхши ҳаракат қилди. У – афсона. Мен унга энг яхши тилакларимни тилайман.
Бу – футбол. Сиз борингизни бериб ўйнайсиз. Болаликдан кўп нарсаларни қурбон қиласиз. Бу ўйинга тайёргарлик ва ҳоказо, бу шунчаки ўйиннинг ўзи эмас. Менимча, футболчининг кўз ёшлари кўп нарсани англатади. Кийиниш хонасида жуда кўпчилик ички ҳисларини яширолмади. Бизда фахрланадиган кўп нарсалар бор. Буни бир-биримизга айтдик.
Жамоамиз яхши шаклланган. Давлатимиз кичкина. Бугун стадион кўк ва оқ рангда эди. Мамлакатимиз келажакка интилмоқда. Бизда истеъдодлар бор. Келажак ҳам бор", – деди Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси.
Фикрлар