

23 ёшли польшалик "Милан" сафида ўтказган сўнгги 6та ўйинда 7та гол урди. А Серия тўпурарлар баҳсида у "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдудан (19та гол) битта тўп орқада қолмоқда.
Пентек жорий мавсум клублар даражасида барча турнирларда ўтказган 27та баҳсида 26 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Бу кўрсаткич бўйича у фақат "Барселона" форварди Лионель Мессидан орқада. Месси 31та баҳсда 30та гол уришга муваффақ бўлган.



