Месси ёки Роналду? Йоахим Лёв ким кучлироқ эканлигини айтди

Aslanov Jasurbek
26 май 2018, 10:39
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва "Барселона" форварди Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.

"Месси ёки Роналду? Мен Мессини танлайман. Роналду - кучли футболчи, профессионал ва кўп йиллар давомида тинимсиз гол ураётган машина, бироқ Месси - мен кўрган энг етук футболчи. Лионель - жамоавий ўйинчи. Сўнгги 10 мавсум давомида у 30-40тадан голли пас беради ва 50талаб гол уради. У 8-9 рақибни алдаб ўтиши мумкин, голлари эса доимо хотирамизда қолади" - дейди Лёв.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es