Месси йилига 130 млн евро топади, Роналду ва Неймар кучли учликда

2 апр 2019, 09:01
“France Football”нашри 2018/19 йилги мавсум бўйича дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган футболчиларини ҳам эълон қилди.

Рейтингни тузишда маош, бонус ва бошқа даромадлар ҳам ҳисобга олинган.

Рейтингнинг 1-поғонасини ойига 7 млн, йилига эса 130 млн евро топадиган “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси банд қилган. 2-ўринни бўлса, унинг азалий рақиби Криштиану Роналду эгаллаган. “Ювентус” форвардининг йиллик даромади 113 млн еврони ташкил қилади.

Кучли учликни эса ПСЖ ҳужумчиси Неймар 91,5 млн евро билан якунлаб берган. Топ-5 дан Антуан Гризманн (“Атлетико М”, 44 млн евро) ва Гарет Бэйл (“Реал”, 40,2 млн евро) ҳам ўрин олган.

Қайд этиш жоиз, маблағлар солиқ тўловларигача бўлган ҳолатда кўрсатилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: France Football

Сўнгги янгиликлар

Барча ›