Месси Виланованинг хотирасини ёдга олди

26 апр 2020, 07:15
“Барселона” форварди Лионель Месси 2014 йилнинг 25 апрелида саратон хасталигидан дунёдан кўз юмган каталонияликлар устози Тито Виланованинг хотирасини ёдга олди.

У ўзининг Инстаграми “сторис”ида “Тито абадий” ёзуви туширилган баннер олдида Виланованинг ўзи тушган фотосуратни  жойлаштирди.

Виланова 2007 йилдан бошлаб Пеп Гвардиолага ёрдамчи бўлиб “Барселона-Б” ва “Барселона”да фаолият юритган. 2012/2013 йилги мавсумда у асосий жамоани бошқарган.

Илгарироқ айнан Тито ўлимидан олдин Мессини жамоада қолдиришга кўндирганлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Лионель Мессининг Инстаграми