

“Бироз сабр қилишга тўғри келади. Биз Леонинг соғлиғи билан шуғулланаяпмиз. У терма жамоа ихтиёрида эди ва у ерда футболчи билан нима содир бўлганини билишимиз лозим.
Мавсум давомида футболчиларда бу каби ўзини бироз ноқулай ҳис қилиш ҳолатлари бўлади ва улар буни сабр билан енгишади.
Месси “Малага” га (2:0) қарши баҳсда майдонга тушмаганди, лекин биз у учрашувда бироз бошқача услубда ўйнагандик. Биз Лео майдонга тушмаган ҳолатда ҳам қандай ҳаракат қилишни биламиз. Аммо унинг ҳозирга ҳолати бу услуб билан боғлиқ эмас”, дейди Вальверде.



