Месси “Севилья”га қарши майдонга тушадими?

31 мар 2018, 00:47
“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг 31 март куни “Севилья”га қарши беллашувга майдонга тушиш имконияти ҳақида гапирди.

“Бироз сабр қилишга тўғри келади. Биз Леонинг соғлиғи билан шуғулланаяпмиз. У терма жамоа ихтиёрида эди ва у ерда футболчи билан нима содир бўлганини билишимиз лозим.

Мавсум давомида футболчиларда бу каби ўзини бироз ноқулай ҳис қилиш ҳолатлари бўлади ва улар буни сабр билан енгишади.

Месси “Малага” га (2:0) қарши баҳсда майдонга тушмаганди, лекин биз у учрашувда бироз бошқача услубда ўйнагандик. Биз Лео майдонга тушмаган ҳолатда ҳам қандай ҳаракат қилишни биламиз. Аммо унинг ҳозирга ҳолати бу услуб билан боғлиқ эмас”, дейди Вальверде.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›