

Унга кўра, ЖЧ-2022 старти олдидан Диего Марадона хотирасига жаҳон юлдузлари иштирокида ўйин бўлиб ўтади.
Тадбир 14 ноябрда Римдаги “Олимпико” стадионида ўтиши режалаштирилган. Баҳсда Лионель Месси, Роналдиньо, Жанлуижи Буффон қатнашади, жаҳон терма устози эса Жозе Моуринью бўлиши кутилмоқда.
Марадона 2020 йил 25 ноябрь куни 60 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Аввалроқ, “Наполи” ўз стадиони номини унинг шарафига ўзгартирганди.



