Месси: "Мен ҳақимда миш-миш тарқатиш оддий ишга айланиб қолди"
30 мар 2019 10:43
Янгиликлар
Месси: "Мен ҳақимда миш-миш тарқатиш оддий ишга айланиб қолди"
"Барселона" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Марокашга қарши ўйнамаслик учун жароҳатни баҳона қилгани ҳақидаги айбловга муносабат билдирди.
"Кимлардир ўзи хоҳлаган нарсани гапиради, қолганлар эса бунга ишониб, мени ифлос одам деб ўйлайди. Мен ҳақимда миш-миш тарқатиш оддий ишга айланиб қолди. Бундай ҳайрон бўлмаяпман.
Терма жамоа сафида иккала ўйинда иштирок этмоқчи эдим, бироқ биринчи баҳсдан сўнг оғриқ сездим ва жароҳатни чуқурлаштирмасликка қарор қилдим. Муаммо ҳали ҳал бўлгани йўқ. Сондаги жароҳатдан бир кундан қутилиб бўлмайди. Ўзимни яхши ҳис қиляпман, аммо эҳтиёт бўлишим керак" - дейди форвард.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар