Месси ЖЧда Роналдунинг рекордини янгилади ва бошқа бир натижа бўйича португалиялик билан тенглашди

Eldor Akmurzayev
4 дек 2022, 08:45
ЖЧ-2022 1/8 финалида Аргентина ТЖ 2:1 ҳисобида Австралияни енгиб, чорак финалга чиқди.

Учрашувнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган Лионель Месси мусобақадаги “man of the match” совринларини 8 тага етказиб олди ва бу борада Криштиану Роналдуни (7 та) ортда қолдириб, рекорд қўйди. Бу каби номинация мундиалда 2002 йилда жорий қилинган.

Бундан ташқари, Месси ЖЧ/Копа Америка мусобақаларидаги умумий голларини 22 тага (9/13) етказиб, халқаро мусобақаларда гол уриш бўйича Роналду билан тенглашди. 37 ёшли форвард ЖЧ/Евро турнирларида 22 та (8/14) тўп киритган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Squawka