Месси илк бор Роналдудан ўтиб кетди

Eldor Akmurzayev
20 май 2019, 22:45
Испания чемпионатининг сўнгги турида амалдаги чемпион «Барселона» мехмонда «Эйбар» билан дуранг (2:2) ўйнади.

Учрашувда каталонияликлар форварди Лионель Месси дубль қайд этди. Шу тариқа Месси клуб миқёсидаги голлар сони бўйича илк маротаба португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдудан ўтиб кетди. 31 ёшли Месси ҳисобида 686та ўйинда 602та гол бўлса, Криштиануда эса 805 баҳсда 601та аниқ зарба бор.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia