Месси ҳеч қандай таклиф олмади

Sherzod Nurmatov
28 сен 2022, 12:25
Аргентиналик супер юлдуз Жаҳон чемпионатидан сўнг фаолиятининг кейинги қисми борасида якуний қарор беришини айтди.

Лионель бу борада жуда қатъий турибди. Ҳатто ПСЖ ва бошқа жамоалар унга бирор расмий таклиф билан чиқишга "ботина олишмади", дейди "The Sun" нашри. 

Париж клуби бирор катта таклиф билан чиқмайдиган тақдирда ҳам Мессида ҳозирги жамоаси билан шартномани 1 йилга узайтириш имконияти мавжуд. Аввалроқ эълон қилинган хабарларда "Барселона" Мессини қайтариш йўлларини излаётгани очиқланганди. Ҳамюрти Игуаин эса уни Қўшма Штатлар футболида туб бурилиш ясаш учун океан ортида кутмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Sun