Месси: "Фаолиятимни тугатганимдан сўнг биз аниқ ортга қайтамиз. Биз Барселонада яшашни хоҳлаймиз"

Alisher
1 ноя 2021, 13:20
ПСЖ форвард Лионель Месси "Барселона"дан кетгани ҳақида гапирди.

"Мен кетмаслик учун барча нарсани қилдим. Аммо, мендан ҳеч ким текинга ўйнашни сўрамади. Клуб маошимни 50%га қисқартиришни хоҳлади, мен шу заҳотиёқ рози бўлдим.

Оилам Барселонада бахтли эди, шу сабаб биз кетишни умуман хоҳламагандик. Фаолиятимни тугатганимдан сўнг биз аниқ ортга қайтамиз. Биз ушбу шаҳарда яшашни хоҳлаймиз", - дейди 34 ёшли футболчи.

Месси "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2005-2021 йиллар давомида ҳаракат қилди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›