Месси: "Энди бўлажак синовларга шай туришим керак"

Aziz Tukhtamuradov
5 янв 2023, 10:16
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси жамоага қайтганидан кейин илк фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен клубнинг барча ходимлари, жамоадошларим ва ПСЖ ходимларига самимий қабул учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Жуда хурсандман. 

Энди бўлажак синовларга шай туришим керак. Жисмонан тайёрланиб, яхши машқ қилишим, жараёнга қайтишим лозим. 

Мураббийлар штаби қачон ўйнашим мумкинлиги бўйича қарор қабул қилгунга қадар тайёр бўлишим керак", – деди Месси ПСЖ расмий сайтига.

Клуб футболчилари ва ходимлари Лионель Аргентина терма жамоаси билан ЖЧ ғолиблигига эришгани муносабати билан унга чемпионлик йўлагини ташкил қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: psg.fr

Сўнгги янгиликлар

Барча ›