Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарларидан бири Арьедо Брайда Лионель Месси ҳақида гапирди.
"Месси – чемпион, унинг кўнгли ёш. Ўйлашимча, у Франческо Тотти каби 40 ёшгача ўйнай олади. "Барселона" Леонинг ўринбосари ҳақида ўйлаётгани йўқ. Яқин орада Месси фаолиятини якунлаши борасида ўйламаяпмиз ҳам. У ҳали ёш", – дейди Брайда.