

Журналист Педро Мартиннинг Твиттер саҳифасида ёзилишича, “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси 15 йил ичида илк марта Ла Лига беллашувларида Мадрид клублари дарвозасига гол ура олмади. Бу ҳолат илк марта 2005-2006 йилги мавсумда кузатилганди. Жорий мавсумда “Барселона” Мадрид жамоаларига қарши беллашувда атиги иккита гол уришга эришди. “Реал” дарвозасига киритилган голларга Ансу Фати ва Оскар Мингеза муаллифлик қилиган.



