UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  1 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  61 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  20 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  2 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  8

"Мени "Пахтакор" ва катта футболга олиб келган, у инсон футболга кўп нарса берди" — Биродар Абдураимовнинг юбилейидан интервьюлар Янгиликлар

"Мени "Пахтакор" ва катта футболга олиб келган, у инсон футболга кўп нарса берди" — Биродар Абдураимовнинг юбилейидан интервьюлар

Хабарингиз бор, кеча ўзбек футболининг ўтган асрдаги энг яхши футболчиси Биродар Абдураимовнинг 80 йиллик юбилейи катта тантана билан нишонланди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясида бўлиб ўтган тадбирда Биродар Ҳасанович билан бир даврда тўп тепган собиқ футболчилар, футбол фахрийлари, унинг шогирдлари иштирок этишди. Хусусан, қўшни Қозоғистондан Қўралбек Ордабаев, Тожикистондан Муҳсин Муҳаммадиев ташриф буюриб Биродар Абдураимовни самимий табриклашди ва эсдалик совғаларини топширишди. 

Муҳсин Муҳаммадиев (Ҳозирда "Истиқлол" вице-президенти) — Биродар Ҳасанович Абдураимовни нафақат Ўзбекистон, балки бошқа мамлакатларда ҳам ҳурмат қилишади. Шу боис бутун Тожикистон футболи, тожикистонлик мухлислар номидан уларни табриклайман. ЎФА раҳбариятига ҳам миннатдорчилик билдириб қоламан. Биз икки ҳисса хурсандмиз. Албатта Ўзбекистон футболини доим кузатиб бораман. Шу ерда ўйнаганман, ишлаганман, аждодларим шу ерлик. Ўсиш бор, мана яқинда 20 ёшлилар ўртасида Ўзбекистон Осиё чемпиони бўлди. Уларга мухлислик қилдик. 

Аҳмад Убайдуллаев (собиқ футболчи, мураббий, футбол фахрийси) — Биродар ака "Пахтакор"да юлдуз даражасига чиққанларида мен клубнинг ўринбосарлар жамоасида тўп тепардим. Уларни кўриб ҳавас қилардик. Битта сўз билан айтсам, жуда меҳнаткаш одам. Шу даражага келишларида асосий омил меҳнатлари, деб ўйлайман. Кейинчалик "Умид-79" жамоасида бирга ишладик. Бу одамдан фақат ўрнак олсак арзийди. 

Шуҳрат Мақсудов (собиқ футболчи, "Пахтакор" академияси директори) — Биродар Ҳасановични 80 ёшлари билан ўзимни қолаверса, "Пахтакор" академияси номидан чин қалбимдан табриклайман. Очиғи ҳавас қилдим. Бизга ҳам насиб қилсин. 1987 йил "Пахтакор" жамоасига мени айнан Биродар Абдураимов олиб келган. Ўша вақтда 10 синфда ўқирдим. "Чиғатой"даги ўйиналаримни кўриб, олдиларига чақирганлар. Катта футболга қадам қўйишимга Биродар Абдураимов сабабчи, дея оламан.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика