Менди "қуруқ" ўйин ўтказиш бўйича Де Хеа, Льорисдан яхши натижа қайд этмоқда

Mirjalol Normatov
22 дек 2020, 11:57
"Челси" посбони Эдуар Менди "Вест Хэм"га қарши ўйинда ҳам дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.

Шу орқали сенегаллик посбон мавсумда олтинчи марта "қуруқ" ўйин ўтказди ва бу натижа билан 2-ўринни "Манчестер Сити" посбони Эдерсон билан бўлишиб турибди.

Ушбу рўйхатда биринчи ўринни 7 ўйинда дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган "Астон Вилла" посбони Эмилиано Мартинес қайд этилган.

Менди "Челси"да 4-турга келиб, дебют учрашувини ўтказди. Шундай бўлса-да, у Уго Льорис (5 ўйин), Алиссон (3 ўйин) ва Давид Де Хеа (3 ўйин)дан яхши натижа қайд этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal