Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги ЖЧ. Ўзбекистон - Финалда!

Narzulla Saydullayev
14 май 2018, 13:31
10 май куни Россия пойтахти Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйлари ўртасида Жаҳон чемпионати старт олди.

Ушбу турнирда тарихда биринчи маротаба Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Мундиалда 14-17 ёшдаги футболчилар иштирок этишмоқда.  

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда Покистон билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди, Россияни эса 2:0 ҳисобида мағлуб этиб гуруҳдан чиқишганди. Чорак финалда вакилларимиз Непални 2:1 ҳисобида таслим қилиб ярим финалга чиқишганди. 

Бугун ярим финалда ҳамюртларимиз Бурундини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб финалга чиқишди! 

16 май куни финалда Ўзбекистон Покистон билан ўйнайди.


Терма жамоа аъзолари:
Дарвозабон:
Исламов Сергей  

Ўйинчилар
Шаплов Данил  
Очилов Жохонгир
Эргашбоев Тоир

Ярим ҳимоячи
Котов Руслан  
Караханян Руслан
Эсенбаев Азиз  
Шамшилов Эдгар

Ҳужумчи
Сон Салим

Бош мураббий: Асадов Жамшид


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia