Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"

Sherzod Nurmatov
14 ноя 2025, 13:38
Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Меҳди Тареми Кабо-Верде билан ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси хусусида фикр билдирди.

"Танлов бизга боғлиқ эмас. Албатта, Миср билан ўйнаш биз учун идеал бўлади, аммо Ўзбекистон ҳам жуда яхши жамоа. Улар билан кўп бор ўйнаганмиз ва бу йилларда улар жуда катта ривожланишга эришган. Келажакда Ўзбекистон ҳақида ҳали кўп эшитасизлар. Уларга қарши кўп ўйнаганимиз боис бироз зерикарли туюлиши мумкин, аммо даражаси нуқтаи назаридан ўзбекистонликлар кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади. Шунга қарамай, Миср билан ўйин биз учун қулайроқ, чунки бу янги тажриба бўлади ҳамда футболчиларимиз кучли ва сифатли рақибларга қарши ўйнаш қандай бўлишини ҳис қилади. Агар имкон бўлса, бу ўйинни мамнуният билан қабул қиламиз. Агар Ўзбекистон билан тўқнаш келсак, қўлимиздан келган барча ишни қилиб, ғалаба учун курашамиз ва жамоамизнинг характерини янада оширамиз", – деди Тареми.

Форслар кеча Al Ain Cup мусобақасида Кабо-Вердени пенальтилар сериясига кўра мағлуб этиб, финалга чиққан эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia