Меҳди Тареми жаҳон чемпионатлари тарихида асосий вақтда энг кеч гол урган футболчига айланди

Оқил Абдубарноев
21 ноя 2022, 21:44
Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Меҳди Тареми жаҳон чемпионатлари тарихида асосий вақтда энг кеч гол урган футболчига айланди.

Ҳужумчи Англияга қарши ўйинда (2:6) тахминан 102 дақиқаю 30 сонияда пеналбтини аниқ амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг биринчи бўлимига 14 дақиқа, иккинчи бўлимга эса 10 дақиқа қўшиб берилган бўлса, қўшиб берилган дақиқалар якунида бош ҳакам пенальти белгиланишидан аввал ВАРга мурожаат қилди. Бу эса жамоаларнинг яна тўрт дақиқа тер тўкишига сабаб бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Opta Sports