UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  3 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  14 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  5 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  131 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  472 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5

Мбаппе "Юве"га қарши ўйинда қабул қилган қарорлар Неймарнинг жаҳлини чиқарди Янгиликлар

Мбаппе "Юве"га қарши ўйинда қабул қилган қарорлар Неймарнинг жаҳлини чиқарди

Килиан унга бўш дарвоза қаршисида турганда тўпни узатмади. Ўйиндан кейин улар буни муҳокама қилишди.

Килиан Мбаппе ва Неймар "Ювентус" билан ўйиндан сўнг ҳужумда қандай ҳаракат қилаётганликлари ҳақида гаплашишди.

"L’Équipe" нашри хабарига кўра, Неймар Мбаппенинг Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган ПСЖ – "Ювентус" (2:1) ўйинида қабул қилган қарорлари туфайли ғазабланган.

Бразилиялик футболчи шунчалик норози эдики, клубнинг матбуот анжуманида иштирок этишни хоҳлайсизми, деган саволига ҳужумчи шундай деди: "Ишончингиз комилми? Аниқми? Чунки бугун журналистлар билан гаплашсам, бу муаммолар туғдиради!"

Мбаппе жарима майдончасига ёриб кириб, ўткир бурчакдан дарвозага зарба йўллади, ўша пайтда Неймар узоқ устунда ёлғиз турганди. Ўшанда Килиан ўзи зарба берди ва мўлжални аниқ олмади. Бу эпизод бразилияликнинг жаҳлини чиқарди.

"L’Équipe" хабарига кўра, Неймар ва Мбаппе ўйиндан сўнг учрашиб, муайян вазиятларда бир-бирларига пас беришмагани ҳақида гаплашишган.

Аввалроқ Мбаппе ПСЖнинг пенальти тепувчи асосий футболчиси этиб тайинлангани учун футболчилар ўртасида келишмовчилик юзага келгани айтилганди. Неймар бу бўйича Кристоф Гальтье танқид қилинган иккита твитга "лайк" босган, бироқ ўшанда масала ҳал қилинганди.

Маълумот учун, "Ювентус" билан ўйинда дублга эришган франциялик футболчи голларидан бирини Неймарнинг узатмасидан сўнг урди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика