Мбаппе: "ПСЖ тарихини ёзишда давом этамиз"

Aslanov Jasurbek
20 май 2021, 12:30
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция кубоги финалида "Монако" устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Ушбу финалда ғалаба қозониш учун кўп ишладик. Сиз ПСЖ жамоасида ўйнар экансиз, демак қўлга киритиладиган ҳар бир соврин муҳим ҳисобланади. Чунки шу орқали клубнинг янги тарихини ёзамиз. Буни давом эттирамиз",- дейди Мбаппе.

Бу кечада Париждаги "Стад де Франс" ўйингоҳида "Монако" ҳамда ПСЖ иштирокида Франция Кубоги финали ўтказилди. Унда Почеттино шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com