Мбаппе 22 ёшида Франция термаси учун 50-ўйинда майдонга тушди. Бу рекорд

Aslanov Jasurbek
8 окт 2021, 00:30
Франция терма жамоаси Миллатлар Лигаси ярим финали доирасида Бельгия билан ўйнамоқда.

Французлар таркибида Килиан Мбаппе майдонга тушди. Бу Мбаппе учун терма таркибидаги 50-ўйин бўлди. Футболчи эса 22 ёш 291 кунлигида 50 талик довонга етишга улгурди. Бу эса Франция терма жамоасидаги рекорд саналади.

Аввалги рекорд Карим Бенземага тегишли эди. Карим терма таркибидан 50-ўйинда майдонга тушганида 24 ёш 240 кунлик эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›