UZ

Сўнгги янгиликлар

21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  0 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  3 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3

Май. АГМК Бахтиёр Ашурматов овозини юборди, ПФЛ эса Виктор Кумиковникини қабул қилди Янгиликлар

Май. АГМК Бахтиёр Ашурматов овозини юборди, ПФЛ эса Виктор Кумиковникини қабул қилди

ПФЛ ҳамда Championat.asia ҳамкорлигидаги ойнинг энг яхшиларини аниқлаш масаласига овозлар келиши давом этмоқда.

АГМК масаласи анча қизиқ бўлди. Клуб бош мураббий Виктор Кумиковни истеъфога чиқаргани сабаб, бўлажак бош мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг овозини тақдим этди. ПФЛ эса май ойида меҳнат қилган Кумиков қолиб, Ашурматовнинг овозини қабул қилишни истамади. Шу боис биз Кумиков билан алоқага чиқиб, унинг овозларини ёзиб олдик.

Россиялик мутахассис Сардор Собирхўжаевни пешқадам сифатида кўрсатди. АГМК сардори Лутфулла Тўраев эса Шавкат Саломовга овозини берди. Мураббийлар масаласида Кумиков Арвеладзени, Тўраев Қосимовни энг яхши деб топди.

Дарвозабонларда ҳар икки киши Элдор Суюновни олқишлади. Голларда ҳам фикрлар бир жойдан чиқди — Арслонмурод Омонов.

ПФЛ шу билан овоз қабул қилишни тўхтатди. Бизга Суперлиганинг 12та клубидан овозлар келиб тушди. Шунингдек, мухлислар Championat.asia нашрида овоз берди. Якуний натижалар эртага — 10 июнь куни эълон қилинади.



P.S. Жамоалар, мураббийлар, футболчилар ўртасида соғлом рақобат, эркин фикрнинг бор экани яхши. Келаси ойдан бошлаб ПФЛ ким кимга овоз бергани борасидаги маълумотнигина тақдим этади. Овоз беришдаги қизиқарли жараёнларни эса Championat.asia нашри таҳлил қилади.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика