

Чап оёқ тўпиғи шикастлангани боис футболчи жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказади ва бир ойга яқин клуб лазаретида даволанади.
34 ёшли хавбек жорий мавсум А Серияда 20 ўйинда қатнашиб, 2та голга ҳаммуаллифлик қилган. Римликлар эса 23 турдан кейин мусобақа жадвалида 53 очко билан 3-ўринда бормоқда. Икки пешқадам “Интер” ва “Юве” ҳисобида эса 54тадан очко мавжуд.



