UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40Ҳозирда ишсиз бўлган мураббийларнинг рамзий терма жамоаси тузиб чиқилди  0 01:30Льорис "Тоттенхэм" қайси клубга ўхшаши зарурлигини айтди  0 01:00Расман: "Аякс" де Лигтнинг ўрнини тўлдириш мақсадида янги футболчи сотиб олди  3 00:30"Реал"да ишлаган мураббий: "Азар бу Роналду эмас"  2 00:05Неймар Месси, Вальдес ва "Реал" футболчилари ҳақида гапирди  8 23:30"Ювентус" Сингапурдаги йиғинга 27 нафар футболчини олиб кетди  7 23:05Африка Миллатлар Кубоги-2019. Жазоир – Сенегал ўртасидаги финал тўқнашувининг асосий таркиблари маълум бўлди  9 22:53Olamsport: Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби, 7 нафар боксчимиз Қозоғистонда жанг қилди ва бошқа хабарлар  0 22:30Мальдини Модричнинг "Милан"га ўтиши ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди  6 22:15Аршавин: "Шомуродов ҳамда Ионов дуэти ҳужумда зўр кўринмоқда"  16 22:00"Ювентус"нинг янги юлдузи де Лигт нималарга қодир?!  6 21:55Мане Марезга қарши. Сенегал - Жазоир (преьвю)  11 21:45Малайзия чемпионати. Шоаҳмедов яна гол урди  4 21:25Игуаин 21-рақамда ўйнайди, "Ювентус"да 9-рақам бўш қолди  3 21:05Маттейс де Лигт: "Ювентус"га ўтишимга Роналду билан бўлган суҳбатнинг таъсири йўқ"  38

"Мавсумни дайдилардек бошлагандик. Уйга қайтгач ўйинимиз барқарорлашди ва бугун кичик мўъжиза содир этдик" — Канчельскис иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Мавсумни дайдилардек бошлагандик. Уйга қайтгач ўйинимиз барқарорлашди ва бугун кичик мўъжиза содир этдик" — Канчельскис иштирокидаги матбуот анжумани

Суперлиганинг 8-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Навбаҳор" (2:2) иштирокидаги драматик ўтган баҳсдан кейинги ташкил этилган матбуот анжуманининг илк қисмида меҳмонлар устози Андрей Канчельскис қатнашди.

- Мен жамоамнинг кўрсатган ўйини ва учрашувга бўлган муносабатидан кўнглим тўлди. "Пахтакор" билан ўйинда иккита тўп фарқини йўққа чиқариш қадри баланд. Футболчиларга қойил. "Навбаҳор" иккинчи таймда кичик мўъжиза содир этди. Биринчи бўлимда жамоам асабий ҳолатда эди. Турнир жадвалидаги ҳолат ҳам ўйин аҳамиятини ошириб юборганди. Шу боисдан ҳам баъзи футболчилар ўйинга керагидан ортиқ тайёрланиб юборишгани туфайли ўйинлари чиқмади. Ҳар қандай ҳолатда танаффусдан кейин жамоа ўзига келди ва яхши ўйин кўрсатиб, характер намойиш этди. Икки тўп фарқидаги мағлубиятни дурангга айлантирганимиздан хурсандман. 

- Кўрсатмани танаффусда эмас, балки ўйиндан аввал бергандим. Футбол эса 45 дақиқа эмас, балки 90 дақиқа ўйналади. Тўғри, биринчи 45 дақиқаликни кўнгилдагидек ўтказмадик. Иккинчи таймда эса вазият ўнгланди. Кўрсатма эса оддий бўлганди: футбол ўйнаб, керакли очколарни жамғариш. Барча шундай кўрсатма берса керак деб ўйлайман. Айниқса меҳмонда, "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйинда барча шундай кўрсатмага амал қилади, деб ўйлайман. 

- Қўшиламан, мавсумни дайдиларга ўхшаб бошлагандик. Шаҳарма-шаҳар шаҳар юриб, гоҳ Тошкентда, гоҳ Фарғонада ўйнадик. Ўз уйимизда кам вақт бўлганимиз таъсир этганди. Доим сафарма-сафар юргандик. Ўзимизнинг майдон, ўзимизнинг стадион етишмаётганди. Уйга қайтганимиздан кейин жамоамиздаги муҳит ва ўйин барқарорлашди. Бу эса натижани яхшиламоқда. Ҳар бир ўйинга жиддий ёндошиб, учрашувларга кубок баҳсидагидек қараяпмиз. Футболчиларга ишга бўлган муносабат ва мени тушунганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Жамоам чиройли футбол ўйнаб, мухлисларга футбол завқини улашишга ҳаракат қилмоқда. Ўйлашимча, бугун ўйинни стадиондан кўрган барча ишқибозлар футболдан керакли энергия олишди. Голлар ҳам, натижа ҳам чиройли бўлди. Менимча, ишқибозлар бугунги ўйиндан қониқиш хосил қилишди. 

- Мен ҳамма нарсани тушунаман. Лекин биринчи бўлимда ҳакамларнинг "Пахтакор"га ёрдам бериши, билмадим, агарда "Пахтакор"га ҳакамлар ҳам ёрдам беришса, унда улар билан курашиш янада қийинлашади. Лекин мен ҳакамларни танқид қилмайман. Уларни ишини баҳолайдиган қўмита бор. Биринчи бўлимда рақиб футболчиларига бирорта ҳам огоҳлантириш кўрсатмай, бизга 3-4та сариқ карточка берилди. Аслида эса рақиб бизнинг ташкил этилаётган ҳужумларимизни тўхтатиб қолган вазиятлар бўлганди. Ҳакамлар қўмитаси бугунги ҳакамликни ўрганиб чиқиб, жазолаш керакми ёки йўқ, ўзлари ҳал қилишсин. 

- Лукич бугунги ўйинга киришиб кета олмади. Барчада бу каби ҳолат руй беради. Камига огоҳлантириш ҳам олди. Шу боисдан ҳам уни алмаштиришга қарор қилдим. Шунингдек, рақиб ҳам айнан чап қаноти орқали, бизнинг ўнг қанот ҳимоямиздан кўпроқ ҳужумга ўтиб, ўша ерда устунликка эгалик қилди. Гол ҳам айнан Лукич ўйнаган қанотдан юзага келди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Славко жамоамизнинг асосий таркиб футболчиси ва кейинги ўйинларда иштирок этади.

Рейтинг: +63   

Фикрлар

+37   
11 май 22:49:17
ACMILANCOM-QIZIL-QORALAR
Зўр ўйин бўлди. Навбаҳорга гап йўқ. Иккала голни ҳам ўйиндан урди. Рақиб майдонида камбек қилишни ўзи бўлмайди. Менга қолса бу йилги чемпионликни Локога эмас, Навбаҳорга берардим! Ҳакамлар яна чекиб қўйди. Битта жамоа ҳар ўйинда пенальти тепиши "кафолатланган"...
+32   
11 май 22:49:12
Fara TKTI
Деярли 1 йилдан бери стадионга тушмагандим. Бугун мазза килдим. 90 дакика футболни эмас Навбахор мухлисларини томоша килдим факат мен эмас атрофимда утирганларнинг хаммаси. Навбахор мухлислари хакикий шоу ташкил этишди. Рахмат наманганлик фанатларга. Эсон омон довон ошиб манзилга етволинглар.
+31   
11 май 22:50:32
inamjon
Mexmonda xam oz jamoasini yuqori darajada qollab kelayotgan Navbahorchilar katta gapirsa yarashadi
+30   
11 май 22:48:13
Mr Bankir
Остонга гап йук! Сайфиевни 2 марта текшириб куйди
+26   
11 май 22:45:11
Navbahor_best
Рўзиқул Бердиев ҳам айтганди ҳакамлар ҳақида. Канчельскис ҳам айтибди бу ерда бир гап бор... Судякор
+24   
11 май 22:46:25
Haqiqat yaxshi baribir
АНДРЕЙ КАНЧЕЛСКИС АГАРДА МЎМИНЖОНОВНИ НАТИЖАСИДАН ПАСТ НАТИЖА КЎРСАТСАНГИЗ ҲАМ СИЗДАН РОЗИМИЗ ЗЕРО СИЗНИНГ ЖАМОАДАГИ ИМЗОЙИНГИЗ ТАКТИКАНГИЗ ЯҚҚОЛ КЎРИНЯПТИ МУРАББИЙ ШУНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК АЙРИМЛАРГА ЎХШАБ (ҚОСИМОВ, ФЁДОРОВ, АРВЕЛАДЗЕГА ДАХЛИ ЙЎҚ) МИЛЛИАРДЛАРНИ САРФЛАБ НУРСИЗ ЎЙИН ТАШКИЛ ҚИЛАЁТГАНИНГИЗ ЙЎҚ ОМАД НАВБАҲОРГА.
+22   
11 май 22:48:12
абвгд
НАВБАХОР халк жамоасилигини тан олиш вакти келганига анча булди! Олга НАВБАХОР!
+21   
11 май 22:53:51
BAHABECK
Навбахорхвам 2 булимда жуда зур уйнади ,тан олинглар пахтакор мухлислари ,лекин пенальти юк Эди достон га хечким тегингани юк у хавони тепди.(холис мухлис)
+20   
11 май 22:46:52
Navbahor chortoq
Navbahor chempionlik poygasiga qo'shildi deganlar botta plus
+18   
11 май 22:56:57
Shuhrat--
Сайтда эмас стадионда куллаб кувватлаш керак. Пахтакор мухлислари сайтда коллеж укувчилари стадионда.
+18   
11 май 22:47:35
Uznamcity
Malades Andrey aka Navbahorga ohirgacha uynash kerakligi olib kirdiz tasanno ishlarizga omad oz bolsa ham Apl havosi kirib keldi bizning futbolga Buni albatta yirtimiz futboliga foydasi bor
+17   
11 май 22:55:57
Murodjonandijon
Qoyl oyndi korib mazza qildik (andijon muxlisi)
+17   
11 май 22:52:16
Олга мухлислар 96
УЗБЕК ЛЕВЕРПУЛИ ОЛГА. МУРАБИЙ САНДАН БОШКАЧА ГАПИРИШИНГ КЕРАК ЭДИ СУТАК ХАКАМ ДУНЕДА АНГЛИЯ ПРИМЕРО ДЕГАН ЛИГА БОР ШУ ЛИГАНИ УЙИНИНИ КУРАСАНМИ САЛГА ЧАЛАВЕРАСАНМИ САЛГА САРИК БЕРАВЕРАСАНМИ ДЕБ АЙТМАДИНГМИ АНДРЮХА
+16   
11 май 23:01:16
Shuhrat Mahmudov
Андрей мавсум бошида сенга ишонмагандим лекин бугун стадиондан туриб кўрдимки сен футболчиларга майдонда борини бериб ўйнашни сингдирибсан илгари нафақат Навбаҳор балки бошқа ҳамма клубларимиз Пахтакорга қарши 0:2 дан сўнг фақат ўйинни тезроқ тугатиш учун ўйнашарди яқин 5 йилдан бери биронта камбек қилган клубимизни эслолмийман қойил шундай ишлашда давом этгин бизга чемпион клуб эмас (ким чемпион экани ҳозирдан маълум) бизга курашадиган футбол ўйнейдиган ҳакам ёки федерацияни ёрдамига қарраб қолмейдиган клублар керак олға мен энди сенга ишонаман
+16   
11 май 22:46:35
Faqat_Navbahor
Olgaaaaa Navbahor Paxtakorga keyingi uyinlarda omad. Ha aytgancha Farrux Sayfiyev siz Chorsuga borib bitta chiroyli yubka sotvoling...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг