Мавсум охиригача Луи ван Гал ишдан кетса Фергюсон МЮга қайтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
17 янв 2016, 12:12
Афсонавий мураббийи сэр Алекс Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин.

Бу воқеа агар Луи ван Гал жамоани мавсум охиригача тарк этса содир бўлиши мумкин. Шотландиялик Райан Гиггзнинг маслаҳатчиси бўлишга тайёр, аммо голландиялик жамоани тарк этса, Фергюсон бош мураббий вазифасини эгаллаши мумкин.

Бугун "Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль"га қарши АПЛнинг 22-тур доирасида майдонга тушади. Тахминларга кўра, МЮ муваффақиятсизликка учраса бу баҳс ван Гал учун жамоа бош мураббийи сифатида сўнггиси бўлиши мумкин. Англия чемпионати турнир жадвали билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sunday People