

Европанинг топ чемпионатларида мавсум бошланишига бир ҳафта қолганида Мариано Диас жамоасиз қолмоқда. Унинг мадридликлар билан шартномаси июнь ойи охирида якунига етган ва битим узайтирилмаган.
30 ёшли ўйинчининг янги клуб топа олмаслигининг сабабларидан бири футболчининг маоши билан боғлиқ. Манбанинг хабарига кўра, "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси ҳар мавсум 6 миллион евро олмоқчи, бу суммани эса фақат Саудия Арабистони клублари тўлаши мумкин.
Испаниянинг “Хетафе” ва “Райо Вальеано” клубларидан Марианога қизиқиш борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди, аммо ҳозир бу жамоаларнинг ҳеч бири футболчи билан шартнома имзолаш ҳақида ўйламаяпти.



