Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди
08 авг 13:14
Янгиликлар
Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди
"Алавес" "Реал"нинг 32 ёшли собиқ ҳужумчиси Мариано Диас билан шартнома имзолади.
Шартнома 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Доминиканлик футболчи мавсумолди машғулотларини муваффақиятли ўтказганидан сўнг клуб сафига қўшилди.
"Реал" тарбияланувчиси 2016/17 йилги мавсум Мадрид клубининг асосий жамоасида дебют қилган ва 14 учрашувда 5 та гол урган. Шундан сўнг у икки йилни Франциянинг "Лион"ида ўтказган, сўнгра "Реал"га қайтиб, у ерда кўплаб унвонларни қўлга киритганди, жумладан, учта Ла Лига чемпионлиги, иккита Чемпионлар Лигаси соврини ва Испания Кубоги.
Ҳужумчи сўнгги мавсумни "Севилья"да олиб борди ва турли турнирларда 13 ўйинда қатнашди. Мариано июль ойида "Алавес" машғулотларига қўшилди ва энди расман Эдуардо "Чачо" Кудета бошчилигидаги жамоа таркибида ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар