Мауро Икардининг мақсади нима?

ПСЖда ижара асосида фаолият юритаётган "Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди ўзининг кейинги мақсадлари ҳақида гапирди.

"Тўғри, менда кўпроқ ўйинда майдонга тушиш ва голлар уриш имкони бўлса-да, ўтган мавсум осон кечмади. Менинг мақсадим - ўз устимда ишлашда давом этиш ва дунёнинг энг яхши марказий ҳужумчиларидан бирига айланиш. Бунинг учун бор кучимни сарфлашим ва иложи борича кўпроқ голлар уришим керак", - дейди аргентиналик футболчи.


Манба: Football Italia