

"Мюллер Германия терма жамоасининг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади, аммо ҳозир "Бавария"да унга осон бўлмаяпти. Аммо бу вазиятда Томаснинг айби йўқ, бу футболчига ўзига ишонч билдира оладиган мураббий зарур. Шундагина Мюллер барчани лол қолдира бошлайди.У майдонда маълум бир нуқтадагина ўйнамайди, Томас ҳужумнинг барча нуқталарида бирдек фойдали ҳаракат қила олади. Бироқ Анчелотти позицион ўйинга хаддан зиёд қаттиқ риоя қилади", - деди Лотар Маттеус.



