UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  31 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  3 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  2 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  10 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  17 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4

Маттеус: "Бундай танловдан кейин дунёни тушунмай қолдим" Янгиликлар

Маттеус: "Бундай танловдан кейин дунёни тушунмай қолдим"

1990 йилги "Олтин тўп" соҳиби Лионель Мессининг 2021 йилги сўровномадаги ғалабасидан ҳайратда.

60 ёшли Лотар Маттеус “Олтин тўп” соҳиби аргентиналик 34 ёшли Лионел Мессининг ғалабасидан ҳайратда қолганини тан олди.

“Тўғрисини айтсам, бундай танловдан кейин мен бу дунёни тушунмай қолдим. Лионель Месси ва бошқа номзодларга ҳурмат сақлаган ҳолда айтаман, ҳеч ким бунга Левандовскичалик ҳақли эмасди. "France Football" ўтган йили ҳам унга мукофот бермаганди. Роберт 2020 йилда "Бавария" билан барча совринларни ютди – у аллақачон енгилмас ўйинчи.

Биз фақат 2021 йилни ҳисобга олсак ҳам, Лева қолганлардан яхшироқ эди. У Герд Мюллернинг 100 йиллик рекордини янгилаб, ҳар бир мусобақада тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринда кетмоқда, миллий ва халқаро миқёсда ҳаммадан ўзиб кетди.

Месси Аргентина терма жамоаси билан Америка кубогини ютган бўлса-да, Парижда бутунлай кўримсиз. Бензема ҳам ажойиб футбол кўрсатди, аммо "Реал" билан ҳеч нарса ютмади. Сўнгги ойларда Салоҳ ажойиб, лекин у йил бошида узоқ вақт кўринмади. Жоржиньо Челси" ва Италия билан иккита жуда катта чемпионликни қўлга киритди, аммо у "Бавария" ҳужумчиси каби ажралиб турмади. Ҳатто Роналду ҳам Роберт каби барқарор эмас эди. Унинг ғалаба қозона олмагани мен учун тушунарсиз", – деди Маттеус.

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика