Маттео Дармиан фаолиятини қаерда давом эттириши маълум
28 дек 2019 10:43
Янгиликлар
Маттео Дармиан фаолиятини қаерда давом эттириши маълум
"Парма" ҳимоячиси Маттео Дармиан фаолиятини "Интер"да давом эттиради.
Бу ҳақда италиялик таниқли журналист Никола Скира маълум қилди.
Қайд этиш керакки, 30 ёшли футболчининг хизматларига шахсан "Интер" бош мураббийи Антонио Конте қизиқмоқда.
Хабар қилинишича, трансфер ёзда амалга оширилади. Маттео "Парма"га қадар "Милан", "Падова", "Палермо", "Торино" ва "Манчестер Юнайтед" жамоаларида ўйнаган.
Футболчи жорий мавсум А Серияда 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар