

"Mozzartsport" хабарига кўра, футболчи Сербия футбол федерацияси раҳбарлари билан жанжаллашиб қолган ва шу сабабли термадан кетган. Раҳбариятдагилар уни қолишга кўндирмоқчи бўлишган. Бироқ Матич барибир кўнмаган.
Чунки Матич сентябрь ойида Миллатлар лигаси доирасида Россия ва Туркия термаларига қарши бўладиган ўйинларга чақирилганди.
32 ёшли футболчи 2008 йилдан буён терма шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.



