

“Андерни соғиняпман. Уни майдонда, машғулотларда ва футбол майдонидан ташқарида ҳам соғиняпман. Биз қўшнилар эдик, дўстлар бўлиб қоламиз. Биргаликда жуда кўп вақтларни ўтказардик. Андер билан ҳозир ҳам кўп гаплашаман, у Парижда бахтли эканлигини айтмоқда. Унинг учун чин дилдан хурсандман. Биз футболни бир хил тушунамиз. Деярли бир хил ҳаракат қиламиз. Бруну Фернандеш эса менга Андерни эслатиб юбормоқда”, — дейди Мата.



