

«Биз ғалаба қозонмоқчи эдик. Натижадан эса кўнглимиз тўлмади. Биринчи бўлимдаги яхши ўйинимиздан сўнг, қайд этилган ҳисобдан ранжидик. Топ-4 шунчалик яқинки, биз ундан жой олиши учун охирги ойларда жуда кўп машаққат чекмоқдамиз. Бироқ, унга етиб бориш жуда қийин бўлмоқда. Ҳар бир ўйинни бугунгидек бошлашимиз зарур. Айниқса, ўз майдонимиздаги учрашувларда. Менимча, ҳеч қайси клуб учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллашни истамаяпти. Ҳаммада муаммолар бор. Шунчаки, 6 очко тўплашимиз керак ва биздан бошқа нарса талаб қилинмайди», – дейди Мата.




