UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  0 17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  4 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  1 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  9 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  3 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  13 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   20 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1

Масофадан бошқариладиган машиналар Германиядаги учрашувни тўхтатиб қўйди Янгиликлар

Масофадан бошқариладиган машиналар Германиядаги учрашувни тўхтатиб қўйди

Германиянинг 2-даражали Бундеслигасидан ўрин олган "Ҳанса Росток" ва "Гамбург" ўртасидаги ўйин ўзидан тутун чиқарадиган ҳамда масофадан бошқариладиган машиналар томонидан бир муддат тўхтатиб қўйилди.

Учрашув бошланганидан 10 дақиқа ўтгач, икки машина майдонга кириб, ўзидан оқ ва кўк рангдаги тутун чиқарган.

Стюардлар машиналарни майдондан олиб чиқишгунга қадар ўйин тўхтатиб турилди.

Фото: Getty Images

Германия бўйлаб Бундеслигадаги улушларни хусусий сармоядорга сотиш бўйича таклиф қилинган келишувга қарши норозилик сифатида худди шундай намойишлар уюштирилмоқда.

Шанба кунги Бундеслиганинг бешта ўйинидан тўрттаси норозилик намойишлари билан тўхтатилди, мухлислар майдонга тангалар ва тошлар улоқтиришган.

Фото: Getty Images

Норозиликлар Бундеслигани ташкил этувчи немис клублари гуруҳи DFLнинг бутун дунё бўйлаб лигани бозорга чиқариш ва тарғиб қилиш учун капитал киритиш эвазига бўлажак телевидение ҳуқуқларининг 8% улушини сотиш режасига жавоб тарзида намойиш этилмоқда.

Таклиф декабрь ойида немис клубларининг учдан икки қисми томонидан маъқулланган, бироқ тарафдор гуруҳлари яна бир овоз беришни талаб қилмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика