"Барселона" ва Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Хавьер Маскерано Хосеп Гвардиола унинг ўйинига қандай таъсир кўрсатгани ҳақида сўзлаб берди.
"Авваллари оддий ярим ҳимоячи эдим: Позициямда ўйнаб, тўпни олиб қўяр эдим. Гвардиола ўсишимни истаган. "Барселона"да футболни бошқача тушуна бошладим. Бизда бутун жамоа ҳимоя ва ҳужумда ҳаракат қилади" - дейди Маскерано.